20:00 / 10.02.2021
16778
Реклама

Интизорлик билан кутилган Galaxy S21 серияси ниҳоят сотувда

Samsung Uzbekistan Galaxy S21 сериясидаги смартфонлар сотувга чиққанлигини ва шу серия смартфонларини харид қилганда, Galaxy A01 Core телефонини совға тариқасида олишингиз мумкинлигини эълон қилди.

Аввалроқ ёзганимиздек, Samsung компанияси Galaxy смартфонларининг янги флагман тўплами — S21|S21+|S21 Ultra, симсиз премиум Buds Pro қулоқчинларини ва SmartTag Bluetooth трекерларини тақдим этди. Янги Galaxy серияси техника оламида улкан қизиқиш ва таниқли халқаро нашрларда кўпгина ижобий изоҳлар уйғотди ҳамда етказиб бериш ҳажмига жуда катта талаб сабаб бўлди. Бугунги мақоламизда Galaxy S21 линияси нимаси билан шу қадар ўзига хослигини ва сизга яна бир смартфон Galaxy А01 Core совға сифатида берилишини таҳлил қиламиз.

Galaxy S21 серияси

Galaxy S21|S21+|S21 Ultra смартфонлари бошқа смартфонлардан юқори унумдорлиги, беқиёс камераси, мукаммал дизайни ва чексиз дисплейи билан ажралиб туради.

Шунингдек, S сериядаги смартфонда илк маротаба S Pen қалами функцияси киритилган бўлиб, унинг ёрдамида Galaxy S21 Ultra'да эслатма яратиш, ёзув қўшиш ва фотосуратлар ёки ҳужжатларни тезда таҳрирлаш мумкин.

Contour Cut камерасининг мукаммал тузилиши, бақувват ва тирналишларга нисбатан чидамли корпус билан яхлит уйғунлик касб этган бўлиб, ўзининг замонавий дизайни билан диққатни тортади. Флагман сериясининг дизайни тўғрисида GQ нашри шундай фикр билдирди: “Бу биз илгари ҳеч бир смартфонда учратмаган, чиндан ҳам замонавий ва ўзига хос дизайн”. 

Galaxy S21|S21+|S21 Ultra камералари – худди қўлингизга жойлашган киностудияга ўхшайди, гаджетларга бағишланган энг харидоргир Stuff журналининг ёзишича: “Samsung Galaxy S21 Ultra 5G билан ортиқча куч сарфламай, ўзингизни кўргазмаларга муносиб фотосуратларни ярата оладиган профессионал фотограф/сураткаш каби ҳис қиласиз”. Galaxy S21 сериясидаги камералар ёрдамида, 8K сифатли видеоларни суратга олиш ва бевосита видеонинг ўзидан юқори тиниқликдаги ажойиб тасвирларни олишингиз мумкин.

The Guardian нашрининг айтганидек, “Андроид асосида ишлайдиган смартфонлар қироли Galaxy S21 Ultra” жонли, ёрқин ва кичик тафсилотларгача акс эттирилган фотосуратларни оладиган, 108 Mpx камера тиниқлигига эга. Galaxy S21|S21+ эса ҳайратланарли аниқликдаги фотосуратларни яратиш учун 64 Mpx камера тиниқлигига эга.

Galaxy S21 сериясидаги камералар, ҳатто тунда ҳам, қўшимча ёруғлик берувчи қурилмаларсиз, юқори сифатли фотосуратларни яратиш имконини беради. Super Steady режими эса сунъий идрок технологиясидан фойдаланган ҳолда, стабилизатордан қолишмай, ҳаракатланаётганда тасвирга олиш равонлигини таъминлайди ва суратга олиш жараёнида қўлингиз қимирлаганини билдирмайди.

Смартфонлар 5G технологиясини қўллаб-қувватлайди ва янги Exynos 2100 процессори асосида ишлайди, ақлли аккумулятор эса 24 соатдан ортиқроқ вақт давомида телефонни қувватламай ишлатиш имконини беради. Смартфонларнинг ҳар учала моделида ҳам 120 Гцгача янгиланиш тезлигига эга Dynamic AMOLED 2X дисплейлари ўрнатилган.

Манфаатли акция

Samsung Uzbekistan 2021 йил 6 февралдан 28 февралгача Galaxy S21 сериясидаги смартфонларни жуда қулай шартларда сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Акциянинг амал қилиш муддати давомида Galaxy S21| S21+|S21 Ultra смартфонларини харид қилганда, сиз яна бир смартфон – Galaxy A01 Core'ни совға сифатида олишингиз мумкин. Акцияда расмий ҳамкорлардан смартфон харид қилган ҳар бир киши иштирок этиши мумкин.

Энг замонавий смартфонларни ўзингизга фойда билан харид қилишга шошилинг!

Совғалар сони чекланган.

Акция ҳақида батафсил маълумот: www.samsung.com/uz

Қўллаб-қувватлаш хизмати рақами: 7799

Реклама ҳуқуқи асосида

Top