Каттақўрғонда ички ишлар ходимининг кийимини кийиб юрган шахс жавобгарликка тортилди
Каттақўрғонда ички ишлар ходимларининг дала кийимини кийиб юрган шахс ушланиб жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда ёзилишича, 4 феврал куни ИИВ ўз хавфсизлик бошқармаси Самарқанд вилояти бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Каттақўрғон шаҳри ҳудудида жойлашган 7-сон тергов ҳибсхонаси атрофида ички ишлар органлари ходимларининг дала кийимини кийиб олган шахс ИИБ ходимларида шубҳа уйғотади. Ундан хизмат гувоҳномасини тақдим этиш сўралганда, у хизмат гувоҳномасини кўрсата олмайди.
Таъкидланишича, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида мазкур фуқаро Каттақўрғон шаҳар ИИБга олиб борилиб, шахсига аниқлик киритилади. Суриштирувларда у Нарпай тумани «Чақар» МФЙ да яшовчи, 1997 йил туғилган Шаҳзод Маҳмудов эканлиги, эгнидаги ички ишлар органларининг дала ҳарбий кийимини тахминан 2 ой олдин 240 минг сўм эвазига тиктириб олганлиги маълум бўлади.
Қайд этилишича, ҳолат бўйича Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҲПБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилиб, Ш.Маҳмудовнинг эгнида бўлган ҳарбий дала кийими холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинади. Ш.Маҳмудовнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 209-1-моддасида (Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланганлиги сабабли унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига юборилади.
Таъкидланишича, ҳозирда ушбу шахснинг ҳаракатлари юзасидан қўшимча текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:34 / 04.09.2024
Ўндан ортиқ давлатнинг полиция олий ўқув юртлари раҳбарлари Тошкентда йиғилди – фото
11:40 / 23.08.2024
Жиззахда соқол қўйган 22 ёшли фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
10:13 / 01.08.2024