Жамият | 16:00 / 12.02.2021
6176
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Orient – «A» тоифасидаги бизнес марказ

Ҳамма бизнес марказлар ҳам бирдек яхши эмас. Офис кўчмас мулки соҳасида чалкашмаслик учун бизнес марказларини тури бўйича таснифлаш тизими ишлаб чиқилган. У кўплаб омилларни инобатга олади: қурилиш даври, жойлашуви ва транспорт қатнови, инфратузилмаси ва жиҳозланиши, тарҳлари, пардоз ишлари ва бошқаларни. Ушбу хусусиятларга қараб офис кўчмас мулки тоифаларга бўлинган: «A», «B», «C» ва «D».

Энг нуфузли, техник жиҳатдан таъминланган, қулай режалаштирилган тижорий кўчмас мулклар «A» тоифасига кирса, 12 қаватли Orient Business Center ҳам шу тоифага мансуб ҳисобланади. Лойиҳа Туркиянинг DOME+PARTNERS архитектура компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Унда турли йўналишдаги мутахассислар: ландшафт дизайнерлари, интерьер дизайнерлари ва архитекторлари, фасад бўйича консультантлар, бинонинг энергия ҳамда экологик самарадорлиги мутахассислари, механиклар, электриклар фаолият юритади. Шу боис қурилишнинг барча нозик жиҳатлари лойиҳа ишлаб чиқилаётган пайтдаёқ пухта ўйлаб қўйилади.

Жойлашуви ва транспорт қатнови

Orient бизнес маркази пойтахтнинг қоқ марказида, Тошкентнинг энг қадимий бозорларидан бўлмиш Олой бозорининг ёнгинасида жойлашган. Бинодан юз метрдан яқинроқ масофада – метро ва ерусти транспорти бекати мавжуд. Бошқа тарафдан – гавжум автострада, бизнес марказга кириш учун қулай йўлак. Автомобиль эгалари учун 170 ўринли икки қаватли ерости автотураргоҳи кўзда тутилган, меҳмонлар эса қўриқланадиган ерусти автотураргоҳидан фойдаланишлари мумкин.

Бу ерда барчаси бизнесга қаратилган. Биринчи қаватда – кенг холл ва қабулхона ҳудуди, шунингдек, тайёр ижара бизнеси учун мўлжалланган тижорий майдонлар: қаҳвахона ва ошхоналар, дорихоналар, банк филиаллари, кимёвий тозалаш хизмати, минимаркет ва бошқалар. Марказнинг 2–11 қаватларида шинам офислар, конференция заллари, музокаралар хоналари, тушлик хонаси мавжуд.

Ташқари ва ичкари

Марказ биноси монолит-каркасли, темирбетон қопламали ва унда қаттиқлик дифрагмаси ўрнатилган. Шифтлар баландлиги 4,2 метрдан бошлаб (2–10 қаватлар) 4,7 метргача (1 ва 11 қаватлар). Фасад учун шаклларнинг аниқ геометрияси ва ўзгача тўқ кўк ранглари гаммасини мужассам этган жиддий европача услуб танланган. Ташқи кўриниш жиҳатдан бу муносиб лўндалик, замонавий ёндашув ва басавлатлик ҳиссини беради. Деразалар ва пардоз ишлари юқори сифатли материаллар ишлатган ҳолда замонавий технологиялар асосида бажарилган.

Одатда «А» тоифадаги бизнес марказлар тарҳларнинг бир қанча тури билан ажралиб туради. Orient Business Center'да эса офис майдонлари open space услубида ҳам, кабинет услубида ҳам ташкиллаштирилиши мумкин. Shell & Core пардози стандарт дизайнга боғланиб қолмаслик ва офисни сизнинг индивидуал «феъл-атворингизга» мос бўлган функционал, эргономик, яхши қисмларга бўлинган майдонга айлантириш имконини беради.

Инфратузилма

Orient бизнес маркази қурилиши жараёнида бизнес учун қулай муҳит шакллантириш учун катта ҳаракатлар амалга оширилмоқда: резидентлар ва меҳмонлар ўзларини имкон қадар шинам ҳис қилишлари лозим. Ижарачилар, майдон эгалари ҳамда меҳмонларнинг эҳтиёжлари ва манфаатларини максимал даражада ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган комплекс инфратузилма бунга имкон беради.

Ҳудуд кун-у тун қўриқланади, корпусларнинг ташқи периметри ва иккита автотураргоҳ – видеокузатув тизими назорати остида, ҳудуд энергия тежовчи бузилишига қарши лампалар билан ёритилади, тозаликни эса бошқарув компанияси таъминлайди.

Жиҳозланиши 

Тўртта йўловчилар учун ва битта юк ташиш учун, умумий ҳисобда бешта лифт тезда ва шовқинсиз ташрифчиларни керакли қаватга олиб боради. Бино микроиқлими энг замонавий VRF (Variable Refrigerant Flow, яъни «совитиш агентининг ўзгарувчан оқими») туридаги ҳаво совитиш тизими ҳисобидан таъминланади.

Конференция заллари 150-300 кишини сиғдира олади. Улар музокаралар ва намойишлар ўтказиш учун барча керакли техника воситалари билан жиҳозланган. Оптика толали технологиялар ва ишончли провайдерлар алоқа тизимларини таъминлайди. Электр ва сув таъминоти шаҳар тармоқларидан олинади.

Ногиронлиги бор инсонларга алоҳида эътибор қаратилган. Бизнес марказ ҳудудида кенг тротуарлар ётқизилган, улар қатнов қисми билан туташган жойларда бордюрлар пасайтирилган. Ҳаракатланиш йўллари мақбул қияликда қурилган, уларнинг сатҳлари сирпанчиқ эмас. Кириш қисмлари ер сатҳи билан бир баландликда, бунинг имкони бўлмаган жойларда эса нишаб йўлкалари (пандуслар) ўрнатилган.

«А» тоифасидаги бизнес марказ нуфуз ва қулайликни қадрловчи компаниялар учун мўлжалланган. Orient Business Center'дан майдон танласангиз, сиз мижозларингиз ва бизнес ҳамкорларингизда керакли таассурот уйғотадиган ғаройиб офисга эга бўласиз. Orient Business Center ҳар қандай бизнес музокараларда учрашув бошланишидан аввал сиз ҳақингизда ижобий фикр уйғонишига хизмат қилади ва ташрифчиларингиз нигоҳида сизга керакли мақомни беради.

Майдонлар хариди ҳақида батафсил маълумот олиш учун +998 99 850-11-11 телефон орқали боғланинг ёки Golden House савдо офисига ташриф буюринг.

Марказий савдо офиси: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй.

Мўлжал: Orient Finans Bank, «Новомосковская» ТЖМ. 

Веб-сайт: www.orientbc.gh.uz

Facebook: fb.com/orientbusinesscenter

Instagram: @orient_bc

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида