Ўзбекистон | 09:00 / 17.02.2021
6482
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Alfraganus савдо мавзесида тижорат биноларининг сотуви бошланмоқда

18 феврал куни Alfraganus савдо-кўнгилочар мавзесида юқори рентабелликка эга тижорат кўчмас мулки сотувлари бошланади.

Alfraganus – бу пойтахт учун бизнес майдонларини ташкил қилишнинг янги формати. Савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар йўналишларни ривожлантириш учун мўлжалланган ушбу замонавий мавзеда бир неча кўчалар тармоғи ҳамда турли ҳажмдаги тижорат бинолари бунёд этилади. Мавзенинг кенг миқёси нафақат савдо масканлари, шу билан бирга муҳим жамоат жойига айланишига имкон беради.

Лойиҳанинг инвестиция салоҳиятини баҳолаш Knight Frank халқаро консалтинг компаниясининг мустақил экспертлари томонидан амалга оширилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, мавзега ҳафтасига 210.000 киши, ойига 840.000 киши ва йилига 10.000.000 дан ортиқ одам ташриф буюради. Объектни фойдаланишга топшириш вақтида лойиҳанинг капиталлашуви 30 фоиздан ошади.

Alfraganus савдо мавзеси – бу бизнесингизнинг барча имкониятларини ишга солиш учун хизмат қиладиган қуйидаги функционал ва техник хусусиятларга эга:

  • Пойтахтнинг Миробод тумани марказида қулай транспорт ҳаракатига эга фойдали манзил;
  • Объектнинг кенг кўламли майдони − 110000 квадрат метр бўлиб, шундан қурилаётган майдон 55000 квадрат метрни ташкил этади;
  • 32 дан 3244 квадрат метр майдонгача турфа техник хусусиятлар ва параметрларнинг индивидуал тўпламига эга 507 та кўп форматли тижорат жойлари;
  • Бизнесингиз тури ва параметрларига мос келадиган 14 турдаги фасад дизайни;
  • 3000 квадрат метрдан кенг ландшафт безаги, кўкаламзор ҳудуд ҳамда 1,5 километрдан узун сайр йўлаклари;
  • 1500 автомобил учун мўлжалланган 26000 квадрат метр майдонга эга айлана автотураргоҳ;
  • Савдо мавзеси ҳудудига 6 та кириш жойи.

Сотувларнинг бошланғич босқичи − бу фойдали ва юқори рентабелликка эга сармоянинг бошланиши ҳисобланади. Дастлабки босқичда тижорат бинолари харидорларга маъқул нархларда сотувга қўйилади. Бундан ташқари, тадбиркорларга нафақат тижорат кўчмас мулки, балки биринчи кунлардан бошлаб барқарор даромад келтирадиган тайёр ижара бизнеси учун кўплаб истиқболли таклифлар тақдим этилади.

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Сайт: bizninguylar.uz

Telegram: t.me/alfraganus_tashkent

Facebook: fb.com/alfraganus.tashkent

Instagram: @alfraganus.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид