Ўзбекистон | 10:15 / 17.02.2021
43706
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга нам ва салқин ҳаво оқими кириб келади - «Ўзгидромет»

18-21 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 18-19 февралда республикада шамол 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

19 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 

20-21 февралда республикада ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

20-21 февралда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 8-13 даража илиққача, кечалари 2-7 даража илиққача пасаяди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид