12:47 / 18.02.2021
14206

Актёр Андрей Мягков вафот этди

NIKOLAI MALYSHEV/TASS

Россия халқ артисти Андрей Мягков 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости» Чехов номидаги Москва бадиий театри матбуот хизматига асосланиб хабар берди.

Россиядаги энг машҳур актёрлардан бири Андрей Мягков 1965 йилда «Тиш шифокоридан ўтиш» комедиясидаги тиш шифокори Чесноков роли билан кино оламига кириб келган. У режиссёр Элдор Рязанов билан узоқ йиллик ҳамкорлиги натижасида шуҳрат қозонди. Андрей Мягков «Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг!», «Ишдаги ишқ», «Гараж» ва «Шафқатсиз романс» филмларида суратга тушган.

Мягков асосан комедия йўналишидаги актёр деб ҳисобланган, бироқ унда етарли даражада катта драматик роллар ҳам мавжуд бўлган - Иван Пиревнинг «Ака-ука Карамазовлар» фильмидаги Алёша, Владимир Басовнинг «Турбинлар куни» картинасидаги Алексей Василевич, Марлен Хуциевнинг«Сўнгсўз» фильмидаги олим Швирков образлари.

Кўплаб фильмлардаги ижроси билан яхши маълум бўлган Андрей Мягков режиссёр ва ёзувчи сифатида ҳам ўзини синаб кўрган ва муваффақиятга эришган.

У 1987 йилдан А.П.Чехов номидаги Москва бадиий театрида ишлаб келган. 

Top