Жаҳон | 03:29 / 18.02.2021
11566
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда Помирдаги икки чўққи қайта номланди  

Фото: Anadolu

Тожикистонда Помирнинг ғарбидаги Фанлар академияси тизмасида жойлашган иккита чўққи қайта номланди.

Жумладан, Корженевская чўққиси “Озоди”га, “Озоди” эса “Сангталак”га ўзгартирилди, деб хабар берди “Азия плюс” агентлиги.

Тожикистоннинг тил ва атамашунослик қўмитаси раиси Олимжон Муҳаммаджонзоданинг маълум қилишича, 2020 йилда қўмита аҳоли пунктларининг 844та ностандарт номланишини кўриб чиқиб, уларни қайта номлаш бўйича лойиҳалар тайёрлаган.

Корженевская чўққиси Фанлар академияси тизмасининг шимолий қисмида, Тожикистон ва Ўрта Осиёда энг баланд ҳисобланган Исмоил Сомоний чўққисидан 13 км шимолда жойлашган бўлиб, баландлиги 7105 метрни ташкил қилади. Чўққи 1910 йилда рус географи Николай Корженевский томонидан очилган. Тадқиқотчи чўққини ўзининг рафиқаси Евгения Корженевская шарафига шундай атаган.

“Озоди” чўққиси (эндиликда Сангталак) эса Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ташаббуси билан 2009 йилда шундай ном олган. Бунгача эса 6230 метр баландликка эга чўққи номсиз бўлган.

Мавзуга оид