Спорт | 21:06 / 20.02.2021
8882
1 дақиқада ўқилади
Остон Ўрунов «Уфа»га қайтди
«Уфа» «Спартак» яримҳимоячиси Остон Ўруновни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди.
Эслатиб ўтамиз, кеча — 19 февраль куни Москва клуби 20 ёшли футболчини РПЛ қайдномасидан чиқарганини эълон қилди. Ўзбекистонлик хавбек «қизил-оқлар» сафида 9та баҳсда майдонга тушиб, 1та гол урганди.
Ўрунов учун «Уфа» бегона эмас. У 2019/20 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини ушбу жамоада ўтказган, сўнг «Спартак»га трансфер қилинганди.