22:22 / 21.02.2021
5232

Филиппинда яқинлашиб келаётган бўрон туфайли 50 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди

Филиппиннинг бир қанча вилояти яқинлашиб келаётган “Дуцзюань” бўрони оқибатида юз берадиган тошқин сабабли 51 минг аҳолини эвакуация қилди. Бу ҳақда 21 февралда “Синьхуа” ахборот агентлиги Табиий офатларга қарши курашиш бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.

Фото: Reuters

Унга кўра, бу йилги биринчи тропик бўрон 22 февралда Филиппин соҳилларига келиб урилиши кутилмоқда. 

Маҳаллий вақт билан соат 19:00да табиий офатнинг эпицентри Суригао шаҳридан (Шимолий Суригао вилояти) 275 км шарқда жойлашиб, 25 км/соат тезлик билан шимоли-ғарбга ҳаракатланаётган эди. Шамолнинг тезлиги 18 м/с гача етиб, 22 м/с гача кучайган.

Top