Жаҳон | 09:30 / 31.12.2023
16859
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли 6 областдаги йўллар ёпилди

Мамлакатда қор бўрони кузатилмоқда, Остона шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти фуқароларга шаҳардан ташқарига сафарларини кечиктиришни тавсия қилмоқда.

Фото ©️ Tengrinews.kz / Турар Казангапов

Қозоғистоннинг 6 та областида ноқулай об-ҳаво шароити сабаб республика аҳамиятига эга 15 та автомобил йўлида транспорт воситалари ҳаракати чекланди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар бермоқда.

«КазАвтоЖол» ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қандай трассалар ёпилгани ҳақида маълумот берган.

Оқмола области – 5 участка;
Жамбил области – 1 участка;
Жетисау области – 1 участка;
Қарағанда области – 6 участка;
Павлодар области – 1 участка;
Улитау области – 1 участка.

«Чекловлар (минус ҳароратдаги ёмғир, музлама, шамол шароитида) барча турдаги автотранспорт воситаларига амал қилади. Айни вақтда республика аҳамиятидаги автойўлларда 252 дона техника ва 429 киши ишламоқда», - дейилади хабарда.

Об-ҳаво шароити кескин ёмонлашиши, изғирин, қор бўрони ва шамол сониясига 23-28 метргача кучайгани муносабати билан Остона шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти пойтахт аҳолиси ва меҳмонларга шаҳардан ташқарига сафар қилишдан тийилишни ва огоҳ бўлишни, об-ҳаво ҳамда киритилган чекловлар бўйича маълумотларни кузатиб боришни тавсия қилган.

Мавзуга оид