Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уйчи тумани «тўртлиги»нинг ишдан олиниши акс этган янги лавҳалар эълон қилинди
Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Наманган вилояти Уйчи тумани «тўртлиги» ишдан олинганди.
«Махсус ракурс» кўрсатувида хабар қилинишича, туманнинг тўртта сектори раҳбари йўл қўйилган камчиликлар, иқтисодий аҳвол яхшиланмагани, топшириқлар бажарилмагани сабабли лавозимидан озод этилган.
«Нега Уйчи туманининг ҳамма кўрсаткичлари республикада энг охирги? Ҳеч қандай имконият [йўқ], тўртовинг ҳам ишдан бўшайсан», - деди Шавкат Мирзиёев сессияда.
Эслатиб ўтамиз, туманга 2018 йил августидан буён Муҳаммадаюбхўжа Апақов ҳокимлик қилиб келаётганди. Шунингдек, Улуғбек Номанов туман прокурори, Авазбек Хўжахонов ички ишлар бўлими бошлиғи ва Адҳамжон Маҳмудов давлат солиқ инспекцияси бошлиғи сифатида ишлаб келган.
Сессия давомида давлат раҳбари томонидан Чуст тумани 4та сектор раҳбарларига Чуст тажрибаси сифатида иш ташкил этиш топшириғи берилди. Сектор раҳбарлари 6 ойдан кейин ҳисобот бериши айтиб ўтилди. 4та сектор раҳбари 6 ой мобайнида ўзгариш қилишга ваъда берди.
Мавзуга оид
08:52 / 19.03.2026
Наманган, Қашқадарё ва Самарқандда контрафакт дори воситалари аниқланди
17:58 / 17.03.2026
Наманганда солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр учун тўлов чекланади
21:57 / 13.03.2026
Наманганда машинада мегафондан фойдаланган ҳайдовчи “права”сидан айрилди
08:22 / 13.03.2026