Ўзбекистонда крипто-активларни назорат қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди
24 соат ичида крипто-активлар билан кўплаб йирик битимларни амалга ошириш, шунингдек, янги очилган ёки илгари узоқ вақт давомида ишлатилмай келган крипто-ҳамёнлардан фойдаланиш ёки доимий равишда IP-манзилни яширадиган ва махфийликни таъминлайдиган дастурлардан фойдаланиш каби аломатлар мавжуд бўлганда операциялар шубҳали, деб топилади.
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан ишлаб чиқилган крипто-активлар билан шуғулланувчи фуқаролар фаолиятини назоратга олиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳада белгиланишича, ички назоратнинг асосий мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
- жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
- крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига йўл қўймаслик;
- таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва пасайтириш;
- жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
Лойиҳага кўра, крипто-активлар айланишини назорат қилиш функциялари ушбу айланмани амалга оширувчи ташкилотнинг масъул ходимига юкланган. Крипто-активлар айланмаси соҳасида фаолиятни амалга оширадиган ташкилотнинг ходими агентлик масъул ходими буйруғи билан тайинланади.
Бу соҳада фаолиятни амалга оширувчи шахс ўз масъул ходими ва лойиҳада тасвирланган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 10 январга қадар почта орқали ёки электрон шаклда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига юбориши белгиланган.
Қуйидаги мезон ва аломатлар мавжуд бўлганда операция шубҳали деб топилади:
- операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;
- операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги;
- крипто-активлар ёки пул маблағлари Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги ҳудудларда доимий яшовчи ёки рўйхатга олинган шахсларнинг фойдасига ўтказилиши;
- 24 соат ичида крипто-активлар билан кўплаб йирик битимларни амалга ошириш, шунингдек, янги очилган ёки илгари узоқ вақт давомида ишлатилмай келган крипто-ҳамёнлардан фойдаланиш;
- крипто-активларини хорижий ёки миллий валютага юқори комиссия билан ёки ноқулай нархда алмаштириш;
- мижоз томонидан доимий равишда IP-манзилни яширадиган ва махфийликни таъминлайдиган дастурлардан фойдаланиш;
- мижознинг айнан бир IP-манзилдан катта миқдорда крипто-ҳамёнлар очиши;
- операцияни амалга оширишда фойдаланилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулклар жиноий йўл билан топилган ёки терроризмни ёхуд оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга мўлжалланган деган ҳар қандай шубҳанинг бўлиши.
Мавзуга оид
14:42 / 14.06.2024
Билмагандим дейиш жазодан озод этмайди – Ўзбекистонда “10 суткалик” крипточилар кўпаймоқда
17:09 / 12.06.2024
Крипто-активлар билан ноқонуний муомала қилган яна бир йигит қамалди
15:06 / 08.06.2024
Ноткоин сотган талаба 10 суткага қамалди
18:28 / 21.03.2024