20:00 / 04.03.2021
9344
Реклама

8 мартни қаерда мароқли ўтказиш мумкин?

Фото: ARCA GROUP

​«ARCA GROUP» МЧЖ Халқаро аёллар кунини қаерда мароқли ўтказиш мумкинлиги ҳақида ўзининг тавсиялари билан бўлишди.

8 мартгача 4 кун қолди! «ARCA GROUP» МЧЖ Ўзбекистоннинг барча аёлларини кириб келаётган байрам билан табриклайди ва ўз мижозларини доимо хурсанд қилувчи ҳамкорларини сизга тавсия этади. Юқори даражадаги хизмат кўрсатишда уларга янги PAX A930 онлайн-кассаси ёрдам бериб, унда сиз Uzcard, VISA, Mastercard, UnionPay ва «МИР» орқали тўлов қилиш имкониятингиз мавжуд.

Байрамни қаерда ва қандай қилиб қизиқарли ўтказиш ҳақида — ушбу материалда.

Columbina Coffee Boutique

Сизни нима кутмоқда? Лотин Америкага хос муҳитда, табиий хушбўй қаҳвадан баҳраманд бўлиб нонушта қилиш. Кафе эрталаб соат 8 да очилиб, эрта тонгда уйғонишга одатланган барча меҳмонларни эндигина тайёрланган лососли круассан билан кутиб олади. Бунинг устига, 8 март куни Columbina гўзал аёллар учун акция тақдим этади: бутун менюга 8 фоизли чегирма тақдим этилади.

Ўртача чек ҳисоби — 75 000 сўм.

Қаерда жойлашган? Миробод кўчаси, 27/6. Мўлжал — «GRAND MIR» меҳмонхонасининг доираси, Ipak Yuli Bank рўпарасида.

Columbina Coffee Boutique Instagramda

Breadly

Сизни нима кутмоқда? Маданий муҳитда тушлик ёки кечки таом билан баҳраманд бўлиш. Breadly маконида ўз новвойхонасида пиширилган ноннинг турли хиллари билан европа таомлари тортилади. Иккита зал — чекадиганлар ва чекмайдиганлар учун — замонавий рассом Зулфия Абдулинанинг асарлари билан безатилган. Болали оилалар учун болалар ўйин майдончаси мавжуд.

Ўртача чек ҳисоби — 85 000 сўм.

Қаерда жойлашган? Оққўрғон кўчаси, 25. Мўлжал - Ҳамид Олимжондаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли спорт мажмуасининг ёнида.

Breadly Instagramda

Bellstore

Сизни нима кутмоқда? Парвариш учун ҳамда декоратив пардоз воситаларидан завқланиш. Bellstore дўконига киришда сизга маслаҳатчи мутахассислар ўз эътиборларини қаратишади. Турли идишчалар ва тюбикларнинг кенг ассортименти билан сизга у ердаги тажрибали мутахассислар ёрдам беради ва ўзингизга мос танловни қилишда кўмаклашади.

Қаерда жойлашган? Қулай филиал: Тарас Шевченко кўчаси, 21 уйда жойлашган. Mўлжал — Bosch дўкони, Black Bear Kofi рўпарасида.

Bellstore Instagramda

Infinity Roses

Сизни нима кутмоқда?  Байрамни аъло кайфият билан якунлаш учун, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб ажойиб гулдаста харид қилиш имконияти. Гулларни кун давомида олиб юрсангиз улар маъюсланиб қолади — яхшиси бир боғ гулларни оқшомга яқин ўзингиз билан олиб кетинг.

Қаерда жойлашган?  Тарас Шевченко кўчаси, 40. Mўлжал — Positano ресторанининг рўпарасида.

Infinity Roses Instagramda

Yaponamama

Сизни нима кутмоқда?  Шинам муҳитда овқатланиш ёки роллар сетини уйингизга буюртма қилиш. 8 март куни ресторан ўз меҳмонлари учун акция тайёрламоқда, шу сабабдан байрам куни бу ерга ташриф буюришга арзийди. Менюда бутун оламга таниқли бўлган «Калифорния»ни, ҳамда иссиққина пиширилган ролларни топиш мумкин. Етказиб берувчи уларни зар қоғозда олиб келади — демак улар совишга улгурмайди.

Ўртача чек ҳисоби — 90 000 сўм.

Қаерда жойлашган?  Ўша кўча бўйлаб — Тарас Шевченко, 34. Mўлжал — №1 – сонли поликлиника ва Тошкент вилояти ДХХ бошқармасининг рўпарасида.

Yaponamama Instagramda

PAX A930 онлайн-кассаси — тадбиркор учун тенги йўқ ёрдамчи. Унда кенг кўламдаги функцияларнинг мавжудлиги бизнесдаги кундалик масалаларни ҳал қилишда хусусан, товарлар ҳисобини юритиш, солиқлар бўйича ҳисоботни осонлаштириш ва бошқа масалаларда ёрдам беради.

PAX A930 онлайн-кассасининг барча афзалликлари ва уни харид қилиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефон рақами орқали боғланинг:

+998 78 120-23-23

Telegram — @arca_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top