Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат бозори тадқиқотлари институти фаолияти ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини такомиллаштириш, меҳнат бозори, аҳолининг иш билан бандлиги, меҳнат муносабатларини тизимли ривожлантириш, меҳнат унумдорлиги, меҳнат муҳофазаси ва меҳнат гигиенаси ҳамда меҳнат миграцияси йўналишлари бўйича илмий-амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш лойиҳанинг асосий мақсади ҳисобланади.
Қарори лойиҳаси билан:
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тузилмаси;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тўғрисида низом тасдиқланади.
- Меҳнат институти фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланмоқда. Улар:
- аҳоли бандлигига кўмаклашиш, меҳнат муносабатларини ривожлантириш, меҳнат бозорини такомиллаштириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат гигиенаси, малакалар тизими ва касб стандартлари, шунингдек меҳнат миграцияси соҳасида илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;
- Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш ишчи органи вазифаларини бажариш;
- меҳнат муносабатлари ва меҳнатга ҳақ тўлашни ривожлантириш;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат гигиенаси тизимларини такомиллаштириш;
- давлат дастурлари ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, тармоқ ва умумтармоқ меъёрлари, стандартлари, соҳага тааллуқли кўрсатмалар, бандликка кўмаклашиш, меҳнат муносабатларини ривожлантириш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат гигиенаси, малакалар тизими ва касб стандартлари, меҳнат миграцияси бўйича қоидаларни ишлаб чиқиш.