Россия ва Франция бир-бирларининг дипломатларини яширинча чиқариб юборган – ОАВ
Маълумот берилишича, Россиянинг Франциядаги элчихонаси иқтисодий хизмати ходимларидан бири «жосуслик қилаётганида қўлга олинган». У кейинроқ мамлакатдан чиқариб юборилган.
Париж ва Москва махфий равишда бир-бирларининг дипломатларини чиқариб юборган, деб хабар берди Les Echos нашри ўз манбаларига таяниб.
Нашрнинг маълумот беришича, Россиянинг Франциядаги элчихонаси иқтисодий хизмати ходимларидан бири «жосуслик қилаётганида қўлга олинган». У кейинроқ мамлакатдан чиқариб юборилган.
Россия жавоб тариқасида Франциянинг Россиядаги элчихонаси иқтисодиёт бўлими ходимларидан бирини чиқариб юборган, деб ёзади Les Echos.
Франция охирги марта россиялик дипломатларни 2018 йил мартда ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарлангани сабабли чиқариб юборганди. Ўшанда Россиянинг тўрт нафар дипломати Францияни тарк этишга мажбур бўлган, Россия ҳам худди шу тарзда жавоб қайтарганди.
Мавзуга оид
15:10 / 23.10.2024
Франция ўзининг Мартиника колониясида комендантлик соатини яна узайтирди
19:00 / 19.10.2024
Франция Зеленскийнинг «ғалаба режаси»ни қўллаб-қувватлайди
10:40 / 19.10.2024
Франция ТИВ раҳбари Украинага илк марта ташриф буюриш ниятида
19:41 / 18.10.2024