08:48 / 07.03.2021
9915

Дунёдаги энг чиройли душ - сувни тежовчи ORA Shower тизими

Владимир Поликарпов томонидан ишлаб чиқилган ORA Shower душ тизими Европадаги «Ҳаммомлар учун мебель ва сантехника» кўргазмасининг энг олий Platinum A’Design Award мукофотига сазовор бўлди.

Жуда чиройли ва фойдаланишга қулай

Вақтдан ўзиб кетадиган конструкторлик ғоялари бор. Ундан ташқари, бозордаги товарлар орасида ўзининг ўрнини дарров топа олмайдиган дизайнерлик ишланмалари ҳам бор. Бироқ иқтидорли муаллифлар бизни қачондир хонадонларда пайдо бўлиб қоладиган бетакрор маҳсулотлари билан хушнуд этишда давом этишади.

Дунёдаги энг яхши душ – Владимир Поликрапов томонидан ишланган сувни тежовчи ORA Shower тизими. Ажойиб ва ғаройиб акрил душ кабинаси нафақат эстетик жиҳатдан чиройли кўринади, балки сувни тежайди ҳам. ORA Shower сувни қайта ишлатиш технологиясига асосланган. У сувни ютади ва чиқариб беради, кейин сувни ҳожатхона, кир ювиш машинаси ва суғориш тизимларига қайта тақсимлаб узатади.

Албатта, аввало, бу жуда ҳам гўзал, ёрқин ва жозибадор душ кабинаси. Пўлат ва акриль, қора ва олтин ранг, рақамли бошқарув панели, чиройли тагчироқ, устидан сув оқиб тушувчи мафтункор барг – буларнинг бари ҳайратли кўринади.

Назарий жиҳатдан, парни йиғиштириб олиш ва уй шароитида сувдан қайта фойдаланиш ҳаммомда сув сарфини 50-70 фоизга қисқартириши мумкин. Лекин, афтидан, душ кабинасида бу энг асосийси эмас.

Бу ишланма «Ҳаммомлар учун мебель ва сантехника» кўргазмасининг энг олий Platinum A’Design Award мукофотига сазовор бўлди. Чирой ва технология тайёр маҳсулотлар бозоридаги аниқ нархлар билан алоқаси йўқлиги аниқ – янгиликнинг қиймати аниқмас. 

Мавзуга оид
Top