18:10 / 07.03.2021
9299

EPSILON (EDC): Айзоват-11 янги қудуғидан газнинг саноат кўламидаги оқими олинди

2021 йил 7 март куни маҳсулдор горизонт бурғулангач, Айзоват-11 қудуғида кучли босимга эга газ чиқиши қайд этилиб, очиқ стволда синов ишлари ўтказилиши баробарида эса газнинг саноат миқёсидаги оқими олинди.

Қудуқни лойиҳада назарда тутилган 3100 м чуқурликкача бўлган бурғулаш ишлари 10 кунлик муддат ичида якунланади. Газнинг кунлик ҳажми 1 млн куб. м атрофида бўлиши кутилмоқда. Шу куннинг ўзидаёқ газни мамлакат аҳолисига етказиб бериш учун қудуқ газ узатиш тизимига уланади.

Барча ишлар белгиланган санитария-эпидемиология талаблари ҳамда экология меъёрларига қатъий риоя қилинган ҳолда бажарилмоқда. 

Epsilon Матбуот хизмати

Top