Жаҳон | 19:11 / 08.03.2021
15115
1 дақиқада ўқилади

Туристлар учун тўлалигича очиқ мамлакатлар номи маълум қилинди

Қайд этилишича, февраль ҳолатига 69 мамлакат хорижликлар учун ёпиқ бўлган. Яна 73 мамлакат ўз чегараларини қисман ёпган.

Албания / Фото: Getty Images

Хорижлик туристлар фақат беш мамлакат: Албания, Доминикан Республикаси, Танзания, Коста-Рика ва Шимолий Македонияга ҳеч қандай чекловларсиз кира олишлари мумкин. Бу ҳақда Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) ҳисоботида маълум қилинди.

Қайд этилишича, февраль ҳолатига 69 мамлакат хорижликлар учун ёпиқ бўлган. Яна 73 мамлакат ўз чегараларини қисман ёпган. Шу билан бирга, 70 мамлакат туристлардан карантин ўташни ёки коронавирусга манфий тест натижасини талаб қилмоқда.

UNWTO ҳисоботида айтилишича, коронавируснинг янги штаммлари тарқалиши мамлакатларни янада қатъий чоралар кўришга мажбур қилган.

«Туризмни тиклаш устида ишлар эканмиз, чекловлар муаммони ечишнинг бир қисми эканлигини тан олишимиз лозим. Чекловлар охирги маълумотлар ва таҳлиллар асосида жорий этилиши ҳамда мунтазам текшириб турилиши керак», — деди UNWTO раҳбари Зураб Пололикашвили.

Мавзуга оид