Москва АҚШнинг эҳтимолий киберҳужумлари тўғрисидаги хабарлардан ташвишда эканлигини маълум қилди
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу «халқаро кибержиноятчиликдан бошқа нарса эмас».
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва АҚШ томонидан эҳтимолий киберҳужумлар амалга оширилиши тўғрисидаги хабарлардан ташвишда эканлигини маълум қилди.
Песков The New York Times газетасида АҚШ SolarWinds компаниясига қилинган киберҳужумга жавобан Россия ҳукумати тизимларига қарши ҳужум тайёрлаётгани тўғрисида берилган хабарга изоҳ берди. У буни «Американинг анчагина обрўли нашрида чоп этилган ташвишли хабар» деб атади.
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу «халқаро кибержиноятчиликдан бошқа нарса эмас».
«Албатта, нашрда Америка давлатининг бу кибержиноятчиликка алоқадор бўлиши эҳтимоли борлиги ҳақида ёзиши жиддий ташвишланишимизга асос бўлади»,— деди Песков.
Аввалроқ The New York Times газетаси АҚШ яқин уч ҳафта ичида Америка ҳукумати тармоқларига қилинган киберҳужумларга жавобан Россияга қарши бир нечта киберҳужумлар уюштириши ҳақида хабар қилганди.
Мавзуга оид
20:57 / 24.10.2024
Собиқ модел Стейси Уилямс Трампни тегажоғликда айблади
20:17 / 24.10.2024
Бойвачча, шоумен, популист — Доналд Трамп ҳаётига назар
09:10 / 24.10.2024
Миллионлаб америкаликлар президентлик сайловида овоз бериб бўлди
22:17 / 23.10.2024