Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ангела Меркель билан онлайн-учрашув ўтказади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказадилар.
Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишлари кўзда тутилган.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Музокараларда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти 2019 йил январида расмий ташриф билан Германияда бўлган, ўша йилнинг май ойида эса Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келганди.
«Германия Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий, инвестициявий ва технологик шерикларидан биридир.
Ўтган йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш 829 миллион долларни ташкил этган, мамлакатимизда Германиянинг 700 миллион доллардан зиёд инвестициялари ўзлаштирилган. Ўзбекистонда 200 га яқин қўшма корхона фаолият юритмоқда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
12:39 / 26.08.2025
Самарқандда Иордания подшоҳини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
22:39 / 25.08.2025
Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди
21:50 / 25.08.2025
Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи билан Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди
19:03 / 25.08.2025