Хоразмда бошқа компания брендидан фойдаланиб туз сотган корхонага чора кўрилди
Хоразм вилоятидаги «Хонқа биллур салт» ўзбек-турк қўшма корхонасига тегишли «Саодат» ош тузи маҳсулотига ўхшаш бренд ва қадоқда туз ишлаб чиқариб сотаётган корхонага чора кўрилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси хабарига кўра, «Садаф» ош тузи номи билан туз ишлаб чиқариб сотаётган «Shovat white salt» хусусий тадбиркорлик субъекти рақобатга оид қонунчиликни бузгани аниқланган.
Айрим харидорлар «Садаф» тузини «Саодат» деб ўйлаб сотиб олган ва сифатсизлик бўйича эътирозларини «Саодат»га йўллашган.
Бу ҳолат истеъмолчиларни адаштириши мумкинлиги тасдиқланган ва тегишли ташкилотлар томонидан «Садаф»ни ишлаб чиқаришни тўхтатиш бўйича мажбурий кўрсатма берилган.
Кўрсатма бажарилмаса, иш жавобгарни маъмурий жавобгарликка тортиш учун судга юборилади.
Мавзуга оид
13:04 / 23.10.2024
Телекоммуникация соҳасида операторлар ва провайдерларга адолатли рақобат муҳити таъминланади
19:03 / 15.10.2024
“Рақобат сиёсати керак” – Нобел мукофоти лауреати Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
22:29 / 11.10.2024