Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Телекоммуникация соҳасида операторлар ва провайдерларга адолатли рақобат муҳити таъминланади
Сенаторлар маъқуллаган қонун билан телекоммуникация бозорини тартибга солувчи регулятор ва ушбу бозорни ривожлантириш сиёсатини олиб борувчи давлат органларининг вазифалари белгилаб қўйилмоқда.
Сенатнинг эллик тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Сенаторлар томонидан дастлаб “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, қонун билан телекоммуникация бозори ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибаси ва амалиёти чуқур таҳлил қилинган. Ҳужжатда телекоммуникация бозорини тартибга солувчи регулятор ва ушбу бозорни ривожлантириш сиёсатини олиб борувчи давлат органларининг вазифалари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Жумладан, қонунда тартибга солувчи органга телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ёки фавқулодда ҳолатларда телекоммуникация инфратузилмаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларнинг фаолиятини тиклаш ва ривожлантириш ваколатлари берилмоқда. Тартибга солувчи орган томонидан операторлар ва провайдерларнинг фаолият кўрсатиши учун тенг ҳамда адолатли рақобат муҳитини таъминланади.

Шунингдек, тартибга солувчи органнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий этиб белгилаб қўйиляпти.

Қайд этилишича, қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларига енгиллик бериш билан бирга ҳукуматнинг иқтисодиёт ва жамиятни рақамлаштириш бўйича стратегик дастурининг муҳим қисми бўлган телекоммуникация секторининг барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026
Ўзбекистон парламенти делегацияси МДҲ ПА сессиясида қатор ташаббусларни илгари сурди
11:19 / 19.05.2026
Шартли озод қилинган шахслар устидан назорат кучаяди
21:46 / 18.05.2026