Ўзбекистон | 10:21 / 18.03.2021
3296
2 дақиқада ўқилади

Наманганда ўтган икки ой давомида аёллар томонидан 54та жиноят содир этилган

Сўнгги пайтларда Наманган вилоятида хотин-қизлар томонидан жиноят содир этиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Жумладан, ўтган икки ой давомида аёллар томонидан 54та жиноят содир этилган. 

Наманган вилоят ИИБ хотин-қизлар бўйича бўлим бошлиғи, подполковник Насиба Турғуновага кўра, жорий йилнинг ўтган 2 ойи давомида вилоятда аёллар томонидан 54та жиноят қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26тага ёки 92,9 фоизга кўп. Содир этилган жиноятларда 74 нафар хотин-қизлар иштирок этган, ўтган йилга нисбатан таққослаганда, 32тага ёки 76,2 фоизга ошганини кўриш мумкин.

 “Сўнгги йиллардаги жиноятчилик таҳлил қилинганда, аёллар ўртасида жиноят содир этиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бунга шунчаки бир муҳтожлик эмас, балки аёлларда боқимандалик кайфияти борлиги, дангасалиги ва осон даромад топишга бўлган қизиқиш сабаб бўлмоқда. Ҳозирда мана шундай боқиманда кайфиятдаги аёллар ўртасида тушунтириш, огоҳлантириш ишлари олиб борилмоқда ва уларни касбга ўқитиш бўйича мономарказларга жалб қиляпмиз”, – дейди Насиба Турғунова.

Унинг қўшимча қилишича, сўнгги вақтларда ёш хотин-қизлар ўртасида ҳам жиноятчилик кўпайган. 2 ой давомида ёш хотин-қизлар томонидан 19та жиноят содир этилган ва уларда 23 нафар ёш аёл иштирок этган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 15тага ёки 188 фоизга ошган.

Мавзуга оид