Ўзбекистон | 10:13 / 18.03.2021
50788
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади

Жорий йил 19-20 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, 18-20 мартда республиканинг баъзи жойларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 18-19 мартда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

20 мартда республика ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

20 мартда ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид