17 март куни Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида яна 113 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди ва жами ҳолатлар сони 80 минг 971тани ташкил этмоқда.
ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 1 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 8 нафари Тошкент вилоятида,
- 93 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда бир кунда камида 7 ҳудудда янги касалланиш ҳолатлари қайд этилиши феврал ойи ўрталаридан бери илк марта кузатилмоқда. 19 феврал куни Андижон (+3), Жиззах (+1), Наманган (+1), Сирдарё (+2), Фарғона (+3), Хоразм (+1), Тошкент вилояти (+2) ва Тошкент шаҳрида (+21) - жами 8 ҳудудда касалланиш ҳолатлари қайд этилганди.
17 март куни кун давомида Тошкент вилоятида 7 нафар, Тошкент шаҳрида 76 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79533 (+83) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 816 нафар бемор даволанмоқда, улардан 141 нафари оғир, 23 нафари эса ўта оғир аҳволда.