Жаҳон | 15:34 / 18.03.2021
6702
1 дақиқада ўқилади

Трамп президентлиги давомида бойлигининг тўртдан бир қисмини йўқотгани маълум бўлди

Трампнинг тижорат кўчмас мулклари даромади 26, курорт бизнеси даромади эса 42 фоизга камайган.

Фото: Brendan Smialowski/AFP/Getty Images

Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимида иш олиб борган вақт давомида 700 млн долларга яқин маблағ йўқотди. Эндиликда унинг бойлиги 2,3 млрд доллар атрофида, деб хабар бермоқда Bloomberg.

Қайд этилишича, Трампнинг бойлигини асосан офис бинолари, меҳмонхона ва курортлар ташкил этади. Улар коронавирус пандемияси сабабли зарар кўрган.

Жумладан, 2016-2021 йилда Трампнинг кўчмас мулкларидан келадиган даромад 26 фоизга камайган. Курорт бизнесидан келадиган даромад эса 2015-2020 йилда 42 фоизга тушиб кетган.

Мавзуга оид