Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гана терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви Наманганда ўтказилади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Гана ва Ироқ вакилларига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Гана терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувини Наманган шаҳрида ташкил этишни режа қилган.
Наманган вилояти футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Абдураззоқов Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов билан учрашиб, миллий терма жамоамизнинг 26 март куни Гана термасига қарши кечадиган ўйини бўйича маслаҳатлашиб, мазкур учрашув бўйича масалаларни муҳокама қилди.
Ушбу ўйин «Навбаҳор»нинг «Марказий» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс 26 март куни соат 18:00 да старт олади.
Наманган тарихда илк марта миллий терма жамоанинг ўйинига мезбонлик қилади.
Мавзуга оид
09:46 / 24.06.2026
ЖЧда 13-кун. Роналдуда рекорд, Ҳусановнинг кўз ёши ва «жодуланган» Кейн
08:52 / 28.02.2026
Гана Украинадаги урушда 55 нафар фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилди
11:12 / 29.03.2024
Миллий жамоанинг Ҳонг конгга қарши ўйинидан сўнг тартибсизлик қилган шахслар жавобгарликка тортилди
22:27 / 02.12.2022