Ўзбекистон | 12:29 / 20.03.2021
2113
2 дақиқада ўқилади

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Қизилтепада 97 та мурожаат қабул қилди

Навоий вилоятида республика ишчи гуруҳи томонидан суд-ҳуқуқ соҳасидаги сайёр қабуллар давом этмоқда. Кеча, 19 март куни Қизилтепа туманида ўтказилган сайёр қабулда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Роббахон Маҳмудова томонидан 97 та мурожаат қабул қилинди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 56 таси жиноят, 23 таси фуқаролик, 14 таси маъмурий, 4 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга тааллуқли.  


 
Навоий вилояти суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими консултанти Азиза Рўзиеванинг Kun.uz'га маълум қилишича, жараёнда 97 та мурожаатдан 32 таси жойида ҳал этилган ва 65 таси бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Таъкидланишича, сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан 2 нафар, Қизилтепа туман суди томонидан 5 нафар маҳкум жазони ўташ муддатидан олдин шартли озод қилинган. Шунингдек, 5 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғига алмаштирилиб, 20 нафари умумий тартибли колониядан манзил колонияга ўтказилган. 

Сайёр қабулларнинг Зарафшон шаҳрида ўтказилган дастлабки кунида, 11 нафар маҳкум муддатидан аввал шартли равишда озод қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид