09:00 / 20.03.2021
6228
Реклама

Yangi ChoshTepa турар жой мажмуаси сотувларининг янги босқичи бошланди

Bizning Uylar Development компанияси Yangi ChoshTepa турар жой мажмуасида қурилишининг иккинчи босқичини бошланганлиги сабабли 566 та янги хонадонлар сотувга чиқарилди.

Yangi ChoshTepa – бу пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидаги оилавий турар жой мажмуасидир. Дастлабки босқичда ҳали қурилиш якунланмасданоқ хонадонларнинг 70% дан ортиғи харидорлар томонидан харид қилинган бўлиб, қурилиш якунланиб, тайёр уй фойдаланишга топширилгунига қадар сотувлар максимал даражага етганди.

Тайёр уй жойларни босқичма-босқич қуриш ва параллел равишда келажакдаги эгаларга ўз вақтида етказилиши мажмуага тез орада кўчиб келиш имкониятини берди. Мажмуада уй-жой майдонини муносиб лойиҳалаш, ривожланган инфратузилма ва кўчмас мулкни сотиб олиш учун қулай шароит яратиб бериш орқали Yangi ChoshTepa турар жой мажмуаси аҳоли орасида катта машҳурликка эришди. Мажмуага бўлган қизиқиш ва талабни инобатга олган ҳолда компания лойиҳани кенгайтира бошлади.

Шундай қилиб, қўшни ҳудудда шунга ўхшаш турар жой мажмуасини қуришнинг янги босқичи доирасида 566 та янги хонадонларни бунёд этиш лойиҳаланди. Мазкур лойиҳага кўра 9 дона тўққиз қаватли уй-жойлар қурилиши кўзда тутилган бўлиб, уларда 35 дан 74 квадрат метр майдонгача бўлган 1, 2 ва 3 хонали хонадонлар бўлади.

Янги турар жой мажмуасида ҳам ривожланган инфратузилма яратилади. Бу ерда бепул автотураргоҳлар, ёпиқ ҳовлиларда болалар ва спорт майдончалари, тоза ҳавода сайр қилиш учун яшил майдончалар бунёд этилади. Илғор технологиялардан фойдаланиш ва қурилиш майдончаларида ишларни узлуксиз ташкил этиш қурилиш вақтини қисқартиради. Жойларни тайёрлаш ва пойдевор ҳозирлаш босқичида сотувлар бошланиб, харидорларга максимал даражада қулай шартлар тақдим этилади.

Сотув офисимизга ташриф буюриб янги лойиҳа билан танишишингиз, хонадон сотиб олиш шартлари ва фойдали вариантлари ҳақида қўшимча маълумот олишингиз мумкин.

Сотув офиси соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамидан олишингиз мумкин: +99871-210-44-44

Манзил: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, “Янги Чоштепа” МФЙ, Ўзар кўчаси

Сайт: www.bizninguylar.uz

Instagram: @bizninguylar

Telegram: t.me/bizninguylar

Facebook: fb.com/bizninguylar

Реклама ҳуқуқи асосида

Top