11:00 / 21.03.2021
3557

Eriell Group: Наврўз айёми муносабати билан экологик хайрия акцияси ўтказилди

Наврўз байрами арафасида ERIELL Group томонидан Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида Тошкент ва Қарши шаҳарларида 220 та дарахт экиш бўйича экологик хайрия акцияси ўтказилди.

Наврўз муносабати билан ташкил этилган экологик хайрия акцияси доирасида ERIELL Group Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида Олмазор туманидаги "Ғалаба боғи" хиёбонида 200 та дарахт ўтқазди. Мазкур акцияда компаниянинг 60 нафар ходими ва уларнинг фарзандлари иштирок этди. Компания томонидан экиш учун эман, каштан ва чинор кўчатлари танлаб олинди.

Акцияда шунингдек ERIELL Group'нинг Қарши шаҳридаги ходимлари иштирок этди. Улар ўз маблағлари ҳисобидан қарши шаҳридаги «Мурувват» уй-интернати ҳудудида 20 та япон сафораси кўчатини экди.

Сўнгги пайтларда жамоатчилик томонидан мунтазам равишда мамлакатда дарахтлар ноқонуний кесилаётгани билан боғлиқ масалалар кўтарилмоқда. Дарахтларнинг кесилиши нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёдаги жиддий муаммо ҳисобланади. Статистикага кўра, бутун дунёда ҳар йили қарийб 130 минг квадрат километр ҳудудда дарахтлар кесиб ташланмоқда, бу эса 17 мингта стадион майдонига тенгдир. Бу йўқотишни компенсация қилиш учун барча мамлакатларда шундай акциялар ўтказилмоқда.

Ижтимоий жиҳатдан масъул компания ҳисобланган ERIELL Group жамоатчилик ташаббуслари ва фикрига қулоқ тутган ҳолда ҳамда халқимизнинг эзгу анъаналарини давом эттириш мақсадида фаол хайрия фаолиятини амалга ошириб келмоқда.

Дарахт экиш акцияси нафақат мамлакатимизни обод қилиш ва кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшади, балки табиатга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш туйғусини шакллантиришга хизмат қилади. Ишончимиз комилки, ҳар бир инсон ўзининг арзимас ҳаракатлари билан ҳар куни сайёрамиздаги ҳаётни яхши томонга ўзгартиришга қодир.

ERIELL Group барчангизни баҳор ва янгиланиш айёми – Наврўзи олам билан муборакбод этади. Қалбингиз худди баҳор фасли каби гўзал ва нурафшон бўлсин, хонадонингиздан қут-барака аримасин!

ERIELL Group матбуот хизмати

Top