MacCoffee: «Совғалар 1,2,3 да» акцияси натижалари сарҳисоби
MacCoffee'нинг жуда йирик акцияси тугади, келинг, ушбу ёрқин лаҳзаларни яна эслашга ва қайта ҳис қилишга ҳаракат қилиб кўрайлик.
Дўстлар, мана MacCoffee 3таси 1да Original'нинг «Совғалар 1,2,3 да» акцияси ҳам ўз ниҳоясига етди! 2020 йил 1 февралдан 2021 йил 28 февралгача йирик миқёсда ўтказилган ўйинда телефон ҳисобини 10.000 сўм миқдорида тўлдириш, смартфонлар ва супер совринлар – янги Cobalt автомобиллари ўйналди. Аммо энг асосийси, MacCoffee акцияси бизга улкан ҳиссиётлар оқими, қувонч кўз ёшлари, ҳаяжон, бахтли лаҳзалар ва кўплаб янги ва қизиқарли танишларни, энг муҳими, инсонлар ҳақидаги илиқ ва самимий ҳикояларни туҳфа қилди.
Биз ҳаммамиз телефонимизга «Сизнинг балансингиз тўлдирилди» деган қимматли хабарномалар келишини яхши кўрамиз. Айнан ушбу ёқимли СМС-хабарлар акциянинг 99.301 иштирокчисига борди, умуман олганда MacCoffee «Совғалар 1,2,3 да» акцияси доирасида кофе шинавандаларининг баланси 993.010.000 сўм миқдорида тўлдирилди!
Бундан ҳам ёқимли нарса фақат янги смартфон балансини тўлдиришга эришиш бўлса керак. Иштирокчиларимизга 924 та замонавий смартфонлар тақдим этилди. Биз уларнинг ҳар бирини фотосуратга олиб, ўз ижтимоий тармоқларимиз саҳифаларида сиз билан ўртоқлашдик.
Акциянинг чўққиси 7 та – роппа-роса еттита янги Chevrolet Cobalt автомобилларидан ташкил топди. Ҳар бир ғалаба – бу алоҳида воқеа бўлиб, биз уларни доим MacCoffee'да ёдда сақлаймиз. Бу таърифлаб бўлмайдиган бахт, қувонч ва миннатдорчилик туйғуларидир. Бу ҳиссиётларнинг энг яхши ифодасини кўриш ва MacCoffee 3таси 1да Original'ни қадрловчиларнинг ҳаётига назар солиш имкониятидир.
Биринчи Cobalt Хоразм вилояти, Ҳазорасп туманида яшовчи Атамуротов Раҳматуллога насиб этди. Сиз, эҳтимол, унинг ғолиб бўлган қоғозхалтачани ўчоқда ёқиб юборишига оз қолганлиги ҳақидаги ҳикоясини эсласангиз керак. СМС дарҳол келмаганлиги учун Раҳматулло қоғозхалтача ютуқсиз бўлса керак деб ўйлаган. Бу ғаройиб воқеа худди ақлга сиғмайдиган фильм сюжетига ўхшайди.
Иккинчи автомобиль Ангренга – Баймакова Замира томон йўл олди. Замирахон топшириш маросимига бир ўзи эмас, балки ўзининг бутун аҳил оиласи билан ташриф буюрди. Топшириш маросимида Замирахон кучли ҳаяжонда эди, аммо унинг ўғиллари бундай ҳаяжонли дақиқаларда онасини қўллаб-қувватлаш учун ундан бир қадам ҳам узоқлашмадилар.
Учинчи ва тўртинчи автомобилларни бир кунда андижонлик Маҳмудов Сардорбекка ва самарқандлик Қаҳҳорова Шохистага топширдик. Сардорбекнинг орзуси отасига машина совға қилиш эди ва у ўзининг қатъийлиги ҳамда севимли қаҳваси туфайли эзгу орзусини рўёбга чиқарди. Шохиста учун бу йил хушхабарлар билан бошланди, аввал магистратурага ўқишга кирди, сўнгра эса MacCoffee'нинг «Совғалар 1,2,3 да» акциясида янги автомобиль ютиб олганидан хабар топди! Бизнинг қаҳрамонимиз бунга умид ҳам қилмаганди, у акция бошланишидан аввал бўлганидек, шунчаки севимли кофесини ичиб юрган эди.
Яна бир Cobalt Бухоро вилояти Когон шаҳрига йўл олди. Бу ҳақиқий янги йил мўъжизаси эди, чунки когонлик қурувчи Улжаев Фарҳод янги йил киришидан олдин ўзининг янги автомобилини ютиб олди! Ахир, бу мўъжиза эмасми, дўстлар? Бевосита янги йил олдидан Фарҳод ва унинг аҳил оиласи мукофотлаш маросими ўтказилган Тошкент Central Park'дан тўппа-тўғри Когонга қайтиб кетишди.
MacCoffee бош совринининг 6-чи ғолибини тақдирлаш бирмунча ғайриоддий жойда, яъни пойтахтдаги 7-сонли поликлиникада ўтказилди. Чунки «Совғалар 1,2,3 да» акцияси доирасида 6-чи автомобилни ютиб олган Зиёмухамедова Юлдуз айнан шу ерда ишлайди. Юлдуз жуда камтар қиз бўлиб чиқди ва унга тақдирнинг бундай совғаси буюрганига ҳатто ишона олмади! Қаҳрамоннинг онаси бу яхши фикрлар ва карантин пайтида Юлдуз ёрдам берган беморларнинг миннатдорчилигининг MacCoffee бош совринини ютиб олиш шаклида рўёбга чиқиши деб ҳисоблайди.
Охирги, 7-чи автомобиль гўё гўзал ҳикоянинг якуни каби, супер соврин ютуқларини бошлаб берган биринчи ютуққа ўхшаб Хоразм вилоятига йўл олди: бу сафар Юқори Дўрмон қишлоғига. Ўлмасхон Аташеванинг азалий одати, яъни ҳар сафар бозордан қайтиб келаётганида 10 та севимли MacCoffee 3таси 1да қаҳвасини сотиб олиши унинг машина ютиб олишига ёрдам берди. Эҳтимол, барчангиз бу қандай таъсирли маросим бўлганлигини эсласангиз керак? Ўлмасхонни қўллаб-қувватлашга келган оила аъзолари ўз қувонч кўз ёшларини тия олмадилар.
Ҳа, дўстлар, барчасига қарамасдан, бу йил ҳаммамиз учун ҳам осон йил бўлмади, аммо биз биргаликда унга бироз қувонч ва меҳрибонлик кирита олдик. Чин қалбимиздан акциянинг барча иштирокчилари, MacCoffee'ни севувчиларга ва барча шерикларга ташаккур билдиришни истаймиз. Бунинг барчасини cизга ва cиз учун қиламиз.
Акция тугади, лекин биз сиз билан хайрлашмаймиз, азиз дўстлар. Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиздан ҳар доим жуда кўп қизиқарли нарсаларни, доимий ўйинлар ва танловларни топишингиз мумкин. Кейинги учрашувгача хайр, дўстлар!
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook: fb.com/macCoffee3in1.uz
Instagram: @maccoffee3in1.uz
Telegram: t.me/MaccoffeeUzb
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:10 / 27.05.2023
MacCoffee бренди “2022 йилда Ўзбекистонда 3ин1 қаҳвалар орасида етакчи” деб эълон қилинди!
15:30 / 27.05.2022
MacCoffee бренди “2021 йилда Ўзбекистонда ЭНГ ОММАБОП 3 таси 1 да қаҳваси” деб эълон қилинди
16:10 / 24.12.2021
Tashkent City'да MacCoffee'дан қайноққина байрам муҳити
20:00 / 22.02.2021