ТАТУда «Рақамли кутубхона» ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг “Рақамли кутубхона”сини (Digital library) ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Талабалар ва изланувчилар учун жаҳон ва республика илмий-таълимий ахборотларига эга бўлиш имкониятини ошириш ҳамда рақамли ресурслардан фойдаланиш учун шароит яратиш мақсад қилинган.
Республика ахборот кутубхона маркази базасида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг “Рақамли кутубхона”(Digital Library)си ташкил этилади.
Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Республика ахборот кутубхона марказининг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 7-уйда жойлашган бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи билан, шунингдек, улар моддий-техника воситалари ва ахборот технологияларига оид жиҳозлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига келгусида университет “Рақамли кутубхона” (Digital Library)сини жойлаштириш мақсадида текин бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Қуйидагилар “Рақамли кутубхона” (Digital Library)нинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- университет ва унинг филиаллари ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишларини замонавий илмий-ўқув ресурслари билан таъминлаш;
- тадқиқотчилар ва талабалар учун илм ва таълимга оид электрон базалар яратиш ҳамда ахборотларни излашда сунъий интеллект технологиялари жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот олиб бориш учун замонавий шарт-шароитлар яратиш;
- ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига оид замонавий хорижий илмий маълумотлар базаларидан маълумот қидириш ва улардан илмий тадқиқот ишларида самарали фойдаланиш бўйича ахборот хизматларини йўлга қўйиш;
- ахборот-кутубхона ходимларининг рақамли кутубхона лойиҳаси доирасида малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб университетда Электрон кутубхона бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўяди.
Тавсия этамиз
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайдиган бўлди
Ўзбекистон | 16:46 / 16.05.2025
14 йиллик қамоқдан президентликкача. Хосе Мухика ким эди?
Жаҳон | 16:05 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Абадий жангга тайёр» Россия, Трампни пулга кўмган араблар – ҳафта дайжести
Жаҳон | 13:09
-
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ўзбекистон | 09:56
-
Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди
Ўзбекистон | 09:24
-
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 09:00
Мавзуга оид

10:50 / 02.05.2025
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин

14:50 / 01.05.2025
ТАТУ Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади

18:52 / 13.08.2024
“Талабаларим олдида уялиб қолмаслик учун тил ўргандим” – 67 ёшида инглиз тилидан B2 даражасини олган отахон

19:00 / 10.04.2023