Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманида тўхтаб турган «Ласетти» ёниб кетди
Жорий йилнинг 24 март куни соат 02:00ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган 70-уйнинг олд томонида тўхтаб турган, фуқаро М.М.га тегишли бўлган "Ласетти" русумли автомобилда ёнғин юзага келган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ёнғиндан автомобилнинг маълум қисми зарарланган.
Ҳодиса юзасидан Яшнобод тумани ФВБ ва ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишни, автомобилдаги электрон мосламаларни мутахассислар назоратидан ўз вақтида кўрикдан ўтказиб туришни сўраймиз”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
14:58 / 27.12.2025
Себзорда автомобил ёниб кетди: жароҳатланганлар йўқ
13:26 / 20.12.2025
Қоратош–Самарқанд Дарвоза кўчалари кесишмасида машина ёниб кетди
08:21 / 13.12.2025
«Авиасозлар» бозори ҳудудида ёнғин содир бўлди
12:38 / 08.12.2025