Жорий йилнинг 26 март куни Чилонзор ва Сергели туманларининг айрим ҳудудларида газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилади.
![](https://storage.kun.uz/source/7/XeD2if6NCUD5dj8DzPUOmU9JgxL7ZVpH.jpg)
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабарига кўра, шу сабабли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Чилонзор туманида соат 10:00дан 18:00гача:
- "Кўтарма" МФЙда;
Сергели туманида соат 11:00дан 18:00гача:
- “Охунбобоев” МФЙда;
- “Саъдий” МФЙда газ бўлмайди.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.