Жамият | 08:11 / 26.06.2024
2470
1 дақиқада ўқилади

Тадбиркор газ бўйича ноқонуний ҳисобланган 200 млн сўмга яқин қарздорликдан озод қилинди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида фаолият кўрсатувчи “Миллий таомлар” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари газ таъминоти корхонаси ходимларининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб, бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. 

Фото: Ҳудудгаз Сирдарё

Бизнес-омбудсман хабарига кўра, корхона барча талабларга асосан фаолият юритиб, газ ҳисоблагични қонуний равишда ўрнатган ва сервис хизмати шартномасига эга бўлган. 

2024 йил 28 март куни “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишда далолатнома асосида 231 млн сўм қарздорлик ҳисобланган.

Бизнес-омбудсман аралашуви билан “Ўзэнергоинспекция”нинг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан қайта ҳисоб-китоб ўтказилди. Натижада ҳақиқий қарздорлик 33 млн сўмни ташкил этиши маълум бўлди. 

Тадбиркор ноқонуний ҳисобланган 200 млн сўмга яқин қарздорликдан озод қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид