Nest One шамолга қарши

Бино қанчалик юқорига қараб кўтарилиб боргани сари, қурилиш босқичлари шунчалик қизиқарли тус олади. 2020 йил июнь ойида Nest One кўп функционал мажмуасининг асосий биноси – 51 қаватли турар жой мажмуасининг пойдеворига асос солинди ва бугунга келиб у қандай тарзда 18 та қаватга юқорига кўтарилганини кузатишингиз мумкин. Мамлакатдаги биринчи осмонўпар бино қурилиши ёнидан ўтиб кетаётганлар ва автомобилдаги йўловчилар – барчанинг нигоҳлари бинонинг энг баланд нуқтасига кўтарилганининг гувоҳи бўлишингиз мумкин, у ерда логотип ўрнатилган катта иншоотни кўрадилар
Барча босқичларда ишончлилик ва хавфсизлик ҳар қандай қурилиш сифатининг асосий мезонидир. Nest One мажмуасининг қурилиши бизнинг қурилиш бозоримизда шу пайтгача ўхшаши бўлмаган алоҳида эътибор ва энг юқори хавфсизлик стандартларини талаб этади.
Баландлик ошиб бориши билан шамол тезлиги ҳам ошиши ҳамма учун кундек равшан, чунки ҳаво ҳаракатланганда пастки қатламлар ер юзига етиб бориб секинлашади, баландликда эса, бу таъсир фаол равишда камаяди, бинобарин бу ҳаво оқими кучининг ошишига олиб келади. Шу билан бирга, доимий шамоллар ва бошқа об-ҳаво шароитлари қурилиш ишларини бажариш шартларига сезиларли даражада таъсир қилади.
Бунёд этилаётган бино баландлиги ва периметри бўйича ишлаётган одамларнинг хавфсизлигини таъминлаш қурилиш ишлари вақтида энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли, мамлакатдаги биринчи осмонўпар бино ҳозирда қурилаётган юқори қаватларнинг фасади бўйлаб шамолдан ҳимоя қилувчи махсус экранларни ўрнатган. Биринчи навбатда, шамолдан ҳимоя қилиш тизими ходимлар учун юқори даражадаги хавфсизликни таъминлайди, ишнинг фронт қисмини об-ҳавонинг ноқулай шароитларидан ҳимоя қилади, шу билан иш самарадорлигини оширади ва қурилиш-монтаж ишларининг беқиёс сифатини таъминлайди.
Nest One қурилишда 150 йиллик тажрибага эга бўлган Австриянинг Doka шамолдан ҳимоя қилиш тизимидан фойдаланади, бу узоқ вақт давомида ўзининг самарадорлигини йирик халқаро лойиҳаларда исботлаб келмоқда. Тизим 3,5 қаватнинг сиртини қоплашни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган – бу тахминан 14 метрни ташкил этади ва 140 км/соатгача бўлган шамол оқимининг босимига бардош бера олиш қобилиятини англатади. Шамолдан ҳимояловчи экранлар қурилиш давом этиш жараёнида гидравлик қурилмалар ёки анъанавий минора крани ёрдамида кўтарилиб боради.
Шамолдан ҳимояловчи экранлар – бу металлдан гофрировка қилинган панеллар кўринишидаги тўсиқлар. Монолит рамкани шакллантириш бўйича ишларнинг фронт қисмини айнан улар атмосфера учун табиий бўлган шамол, ёмғир ва қордан ҳимоя қилади. Кўпинча экранлардан фойдаланиш махсус ҳарорат ва намлик режимининг сақланиши билан боғлиқ бўлиб, бу қурилиш материаллари тўғри қаттиқлашиши ва қуритиш жараёнига, шунингдек, қурувчилар жамоаси аъзоларининг қулайлиги ва хавфсизлиги учун зарурдир. Шунингдек, панеллар қурилиш материаллари ёки асбобларнинг қулаши хавфининг олдини олади, бу билан одамларни ва кўп қаватли бинога яқин турган ҳудудларни ҳимоя қилади.
Функционал ва қулай хавфсизлик тўсиқлари қурилиш учун мақбул шароитларни яратишга ёрдам беради ва шу билан барча ишларнинг ўз вақтида бажарилишини ҳам таъминлайди.
Nest One осмонўпар биноси нафақат пойтахтимизнинг марказида жойлашган кўп функцияли мажмуанинг келажакдаги аҳолиси учун қулайлик ва ишончлиликдир, балки бугунги кунда уни яратиш устида ишлаётганлар учун ҳам қулайлик ва хавфсизликни англатади.
Агар сиз Ўзбекистондаги биринчи осмонўпар бино қурилиш жараёнини ўз кўзингиз билан кўришни истасангиз, ҳаволадан фойдаланиб якшанба кунги экскурсияларга ёзилишингиз ёки nestone.uz сайтига кириб, ўрнатилган видеокамералар орқали реал вақт режимида қурилиш майдончасининг умумий кўринишини томоша қилишингиз мумкин.
Ягона колл-маркази: +99871-200-22-88
Савдо офиси: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Олмазор кўчаси, 1а/1
Мўлжал: Lukoil Uzbekistan офиси
Сайт: nestone.uz
Facebook: fb.com/nestone.uz
Instagram: @nestone.uz
Youtube: youtube.com/c/nestoneuz
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
10 кунда 5 ҳолат: Тошкентда лифтда қамалиб қолиш кўпаймоқда
Жамият | 18:07 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин президент экан ҳарбий жиноятлар учун сиртдан суд қилинмайди — Euronews
Жаҳон | 05:20
-
Стив Уиткофф Эроннинг юқори мартабали вакиллари билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказади
Жаҳон | 00:11
-
Хитой Трампнинг божларига жавобан Ҳолливуд филмлари импортини қисқартиради
Жаҳон | 23:36 / 10.04.2025
-
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Жаҳон | 23:29 / 10.04.2025
Мавзуга оид

14:54 / 22.02.2024
Nest One ҳақида тарқатилган миш-миш рад этилди

21:33 / 27.11.2023
Марказий Осиёнинг энг баланд бинолари: Nest One – иккинчи

19:16 / 19.11.2023
Ўзбекистондаги илк осмонўпар бино — Nest One қурилиши якунланди

10:00 / 31.10.2022