«Эвер Гивен» яна суза бошлади, Сувайшда ҳаракат яқин орада тикланади
Қарийб бир ҳафта давомида Сувайш каналида ҳаракатни тўхтатиб қўйган «Эвер Гивен» контейнеровози саёзликдан тўлиқ чиқарилди ва каналнинг тор қисмини тарк этди. Сувайш канали маъмурияти бўғозда кемалар ҳаракати яқин соатлар ичида тикланишига ваъда бермоқда. Кема тиқилиб қолгач, йўналишнинг икки томонида ҳам юзлаб танкерлар ва савдо кемалари ҳаракатдан тўхтаб қолганди, уларнинг барчаси йўлида давом этиши учун яна бир неча кун кетиши мумкин.

28 март куни қутқарув операциясига қўшимча кучлар жалб қилинганди, канал йўлини очиш ҳаракатларининг сўнгги босқичида жами 10та буксир (шатакчи кема) иштирок этган.
Душанба тонгида «Эвер Гивен»ни саёзликдан силжитиб, қирғоқдан узоқлаштиришди ва навбатдаги сув кўтарилишини кутишди. Аммо кучли шамол туфайли контейнеровоз бурни яна қирғоқ томонга бурилиб, кема эни атиги 200 метр бўлган канални (бу контейнеровоз узунлигининг ярми) тўсиб қўйди.
Reuters агентлиги манбаси контейнеровоз тонгда ўз двигателларини ишга туширгани ҳақида хабар тарқатди, бу эса операция муваффақиятли кетаётганидан дарак эди.
Канал администрацияси маълумотига кўра, куннинг иккинчи қисмида 400 метрлик контейнеровоз каналнинг тор қисмини тарк этди ва Катта кўл ҳудудига кирди, бу ерда уни мутахассислар кўриб чиқиб, зарурат топилса, таъмирлашади.
Shipping traffic through Egypt’s Suez Canal resumed after a giant container ship which had been blocking the busy waterway for almost a week was refloated, the canal authority said https://t.co/skxfODdbom pic.twitter.com/FTmoDvLu3C
— Reuters (@Reuters) March 29, 2021
«Мисрликлар ўз қўллари билан одатий ҳаётни тиклашди, энди бутун дунё ушбу муҳим савдо йўли орқали ўтказилувчи маҳсулотлари ўз манзилига етиб боришидан хотиржам бўлиши мумкин», - дея ёзди Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали.
Малайзиядан Нидерландия томон ҳаракатланган улкан контейнеровоз қарийб бир ҳафтадан буён дунёдаги энг муҳим транспорт артериясида ҳаракатланишни тўхтатиб турганди.
Кемаларнинг тўхтаб қолиши бутун дунёдаги кемачилик компанияларига астрономик суммаларда зарар келтирди. Кемалар қатнови бўйича Lloyd’s List компанияси ҳисоб-китобларига кўра, Сувайш каналида саёзликка тиқилиб қолган контейнер ташувчи кемаси томонидан кемалар йўли тўсиб қўйилиши жаҳон савдосига кунига 9,6 млрд долларга, соатига 400 миллион долларга тушди. Ушбу сумма ҳар куни канал орқали кемаларда олиб ўтиладиган товарлар нархига асосланган. Ғарбий йўналишда қатнайдиган маҳсулотлар нархи кунига 5,1 миллиард доллар, шарқий йўналишда эса 4,5 миллиард долларни ташкил қилади.
Улкан кема қандай қилиб саёзликдан чиқарилди
Контейнеровоз саёзликка ўтириб қолгач, ўтган вақт мобайнида уни жойидан қўзғатиш учун шатакчи кемаларнинг бутун бир флотилияси иш олиб борди.
Буксирлар билан параллел равишда қирғоққа қадалиб қолган кема тумшуғи атрофини қазиш учун экскаватор ва ер қазувчи бошқа техникалар ишлади.
Кемасозлик масалалари бўйича эксперт Сала Меркольяннонинг сўзларига кўра, земснарядлар Сувайш каналида доимий равишда ишлаб, канални чуқурлаштиради
«Бу улкан механизмлар чўмичларини чуқур туширишади ва канал тубидаги чўкиндиларни қирғоққа олиб чиқишади», дея изоҳлайди у.
Шанба куни ҳам қутқарувчилар сув сатҳи кўтарилишидан кемани қутқаришда фойдаланишга уринишганди. Бу вақтда қирғоқдаги ускуналар кема тумшуғи атрофидан минглаб тонна тупроқ ва лойни чиқариб олишганди.
«Блумберг» агентлиги маълумотига кўра, қутқарувчилар жамоаси контейнеровоз тиқилиб қолган саёзликдан 27 минг тонна тупроқ чиқариб олишган.
Сувайш каналига бошқа махсус техникалар - соатига 2 минг куб метр тупроқ қазиб олишга қодир бўлган сув остини ковловчи машиналар ҳам етиб келганди.
Бундай ишда катта тажрибага эга бўлган нидерландиялик қутқарувчилар агар катта куч билан ҳаракат қилинса, кема бўлиниб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Reuters агентлиги компаниядаги манбасига асосланган ҳолда, кема остида йирик қоялар борлиги, бу ишни қийинлаштириши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Шунингдек, сув сатҳи тез-тез ўзгариб туриши ва кучли шамоллар ҳам ишни қийинлаштирганди.
Шанба куни кечқурун твиттерда шатакчи кемалар «Эвер Гивен»ни бир неча метр силжитишга эришилганини нишонлаш учун бир вақтда сигнал чалгани акс этган видео ҳам тарқалганди.
Агар кўрилган барча чоралар натижасиз бўлганида, сўнгги вариантни қўллаш қолганди: кеманинг вазнини енгиллаштириш учун юклардан ва ёнилғидан бўшатиш. Аммо бундай операция жуда мураккаб, қимматга тушувчи ва узоқ вақт давом этадиган операция эди.
Фақат ёнилғини чиқариб ташлаш орқали (бу тез ва арзонроқ тушарди) масалани ҳал қилишга ҳам умид қилишганди, аммо бу етарли бўлмаслиги мумкин эди.
Кемадан 20 минг контейнерни кранлар орқали чиқариб олиш эса жуда мураккаб вазифага айланиши мумкин эди. Бундай кранларни контейнеровоз яқинига олиб боришнинг ўзи катта муаммо эди, қолаверса, юкларни бўшатиш жараёнида турли кутилмаган ҳолатлар рўй бериши, ҳатто кема бўлиниб кетиши эҳтимоли бор эди.
Барчанинг бахтига, иш бунгача етиб бормади, тупроқ қазувчи мосламалар, экскаваторлар ва шатакчи кемаларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракати кемани жойидан силжитиш учун етарли бўлди.
Ҳозирча денгиз савдо йўлларининг энг гавжум қисмларидан бири ҳисобланадиган канал бўйлаб кемалар ҳаракати қачон тикланиши номаълум. Контейнеровознинг корпуси шикастланган.
Африкани Осиёдан ажратиб турувчи Сувайш канали орқали бутун жаҳон савдосининг 12 фоизга яқини ўтади. Суюлтирилган табиий газ, нефть (ишлов берилмаган) ва тозаланган нефть каби энергия манбалари экспорти жаҳонга маҳсулотлар етказиб беришнинг 5 фоиздан 10 фоизгачасини ташкил қилади. Канал трафигининг қолган қисми — асосан истеъмол товарларидан иборат.
«Эвер Гивен» контейнеровози каналда 23 март кунидан 24 мартга ўтар кечаси саёзликка ўтириб қолиб, канални тўсиб қўйганди.
Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, юзага келган тирбандликда туриб қолган кемалар сони 450дан ортиқ, уларнинг бир қисми каналда, қолгани канал йўналишида - денгизда қолган. Айрим кемалар йўл қачон очилиши номаълумлигида Африкани жанубий нуқта - Яшил умид бурни орқали айланиб ўтишга қарор қилган (Сувайш канали орқали Роттердамгача масофа 11 кун бўлса, Африкани айланиб ўтишга 26 кун кетади). Канал тўсилиб қолиши оқибатида ҳар куни жаҳон иқтисодиётига етказилган зарар миқдори 9 млрд доллардан ортиқни ташкил этди.
Кема капитанининг сўзларига кўра, кучли шамол курсни ўзгартириб юборган.
Бу Миср сувларида бундай муаммога дуч келган энг йирик кемадир. Унинг ҳажми - 59 га 400 метр (бу тўртта футбол майдони узунлигига тенг).
Сувайш каналида бундай ҳолат сўнгги бор 2017 йилда рўй берганди, ўшанда техник носозлик туфайли японлар контейнеровози саёзликка ўтириб қолганди. Ўшанда мисрлик қутқарувчилар бир неча соатлик уринишлардан кейин бўғозда кемалар қатновини тиклашга муваффақ бўлишганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48
-
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди
Жаҳон | 21:12
Мавзуга оид

21:40 / 08.01.2025
Миср Сувайш каналининг янги тармоғини синовдан муваффақиятли ўтказди

11:36 / 26.01.2024
БМТ: Сувайш канали орқали савдо қилиш ҳажми 42 фоизга камайди

22:49 / 13.12.2023
Исроил Бен Гурион канали лойиҳасига қайтиши мумкинми?

13:45 / 08.04.2023