Ўзбекистон | 10:08 / 29.03.2021
40529
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Тошкентда бир кунда 164 кишида касаллик аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 28 март куни Ўзбекистонда яна 200га яқин янги касалланиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берди. Шундан 164 ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилди. Икки кўрсаткич ҳам йил бошидан буён рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

«2021 йил 28 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 82536 (+196) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 1 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 1 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 14 нафари Тошкент вилоятида,
  • 164 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 8 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80667 (+144) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1243 нафар бемор даволанмоқда, шундан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид