Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:40 / 01.04.2021
5543
2 дақиқада ўқилади
Маҳкумларни сақлаш шароитлари яхшиланади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди.
Қуйидагилар тасдиқланди:
- Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва махсус қабулхоналарида сақланаётган шахсларни, шунингдек махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари;
- Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни кийим-кечак ва ётоқ анжомлари билан таъминлаш меъёрлари;
- Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари, жазони ижро этиш колониялари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган ҳомиладор ва эмизикли аёлларни озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва ётоқ анжомлари билан таъминлаш меъёрлари;
- Ички ишлар вазирлиги даволаш муассасаларида жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт бўлимларида стационар даволанишда бўлган беморларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак (буюм) билан таъминлаш меъёрлари;
- Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини совун ва ювиш воситалари билан таъминлаш меъёрлари.
ИИВга қуйидагиларни белгилаш ҳуқуқи берилди:
- жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган маҳкумлар ҳамда тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида қамоқда сақланаётган шахсларни озиқ-овқат, ашёвий мол-мулк, совун ва ювиш воситалари билан таъминлаш меъёрлари қўлланиш тартибини, шунингдек сақлаш таъминоти учун пул маблағлари харажатларини белгилаш;
- маҳкумлар учун кийим-кечак моделини, уларга кийим-кечакни бериш ва ишлатиш тартибини белгилаш;
- бемор маҳкумларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини белгилаш;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда баъзи озиқ-овқат маҳсулотларини бошқалари билан алмаштириш меъёрларини ва уларни қўллаш тартибини белгилаш.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
10:18 / 19.03.2026
Ўзбекистонда 392 нафар шахс афв этилди
19:23 / 28.02.2026
Комил Алламжоновга суиқасд ижрочиларидан бири қамоқхонада вафот этди. У жонига қасд қилгани айтиляпти
13:53 / 17.12.2025
Омбудсман аралашуви: маҳкум ва маҳбусларга тиббий ёрдам ташкил этилди
11:47 / 28.11.2025