21:52 / 04.04.2021
9342

Эрон ташқи ишлар вазири Тошкентга келди

Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Тошкентга етиб келди.

Телеграмдаги @Tashkent_SkyNews каналининг маълум қилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига Эрон ҳукуматига тегишли самолёт келиб қўнган. Бортида Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегацияни олиб келган ушбу ҳаво лайнери Имом Ҳумайний номидаги халқаро аэропортидан парвоз қилган.

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф бошчилигидаги делегация 5 апрел куни Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берган эди.

Вазирлик хабарига кўра, бўлажак учрашувлар ва музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Эрон алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашиш режалаштирилган. 

Top