Ўзбекистон | 10:12 / 05.04.2021
19821
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Шифохоналарда даволанаётган беморлар сони 1400дан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 4 апрел куни Ўзбекистонда яна 179 кишида коронавирус қайд этилгани тўғрисида хабар берди.

«2021 йил 4 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 83802 (+179) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.

Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида кунлик касалланиш даражаси юқорилигича қолмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Андижон вилоятида,
  • 6 нафари Бухоро вилоятида,
  • 2 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Наманган вилоятида,
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 2 нафари Фарғона вилоятида, 
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 14 нафари Тошкент вилоятида,
  • 131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Жиззах вилоятида 1 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 4 нафар,
  • Тошкент вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 104 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 81763 (+134) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 1408 нафар бемор даволанмоқда, шундан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид