22:00 / 06.04.2021
9554

АҚШда ҳипертовушли ракета синови муваффақиятсиз якунлангани маълум қилинди

Ракета Boeing B-52 Stratofortress бомбардимончи самолётидан учирилиши керак бўлган.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари AGM-183A ARRW ҳипертовушли ракетаси синови муваффақиятсиз якунланганини хабар қилди, деб ёзади CNN.

Хабарда айтилишича, ракета Boeing B-52 Stratofortress бомбардимончи самолётидан учирилиши керак бўлган.

«Аммо ракета уча олмади ва самолётда қолди, самолёт Калифорниядаги «Эдвардс» авиабазасига қайтиб келди», дейилади АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотида.

Ҳарбийлар муваффақиятсизлик сабабларини ўрганиб чиқиб, ракетани қайтадан учиришга уриниб кўришади. Улар ракета товуш тезлигидан 20 баравар тезроқ учишини кутишмоқда, деб ёзади CNN.

 2020 йил сентябрда Америка ҳарбийлари иккита ҳипертовушли ракета прототипини муваффақиятли синовдан ўтказганди. Кейинроқ Пентагон Америка пиёда қўшинлари 2023 йилда ҳипертовушли қурол билан таъминланишини маълум қилди.

Top