Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея Токио Олимпиадасида иштирок этишдан бош тортди
Шимолий Корея коронавирус пандемияси сабабли Токио Олимпиадасида иштирок этишдан бош тортди.
“Рёнхап” ахборот агентлигининг хабар беришича, Шимолий Корея Олимпия қўмитаси бош ассамблеясининг 25 мартда ўтган йиғилишида шундай қарорга келинган.
Таъкидланишича, Шимолий Кореянинг Олимпиадада иштирок этишдан бош тортиши ўз спортчиларини коронавирусдан ҳимоялаш истаги билан боғланган.
“Корея Халқ Демократик Республикаси спортчиларимизни коронавирус билан боғлиқ глобал инқироз вазиятида ҳимоялаш учун XXXII Олимпия ўйинларида иштирок этмасликка қарор қилди”, деб маълум қилинган Шимолий Корея спорт вазирлиги баёнотида.
Март бошида Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Токио Олимпиадаси Шимолий Корея билан мулоқотга ҳамда Пхеняннинг АҚШ ва Япония билан муносабатларининг тикланишига ёрдам бериши мумкинлигини айтганди.
Пандемия сабабли 2021 йилга кўчирилган Токио Олимпиадаси 23 июлдан 8 августгача, Паралимпиада эса 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади. Март ойида Олимпиада ташкилотчилари Ўйинлар хорижлик мухлисларсиз ўтишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
22:55 / 26.03.2026
Трансгендер спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди
20:01 / 01.03.2026
Ахлоққа зид ва ноқонуний. Россия, Шимолий Корея ва Хитой Хоминаийнинг ўлдирилишини қоралади
23:00 / 22.02.2026