Жамият | 12:58 / 07.04.2021
25037
1 дақиқада ўқилади

Велосипедда Самарқандга отланган отахонлар 7 кун деганда Фарғонага қайтиб келишди

31 март куни 31 нафар фарғоналик оқсоқоллар Қўштепа туманидан велосипедда Самарқандга сафарга чиқишган эди.

2 апрель куни Самарқандга кириб борган саёҳатчилар зиёратни адо этишиб, 6 апрель куни Фарғона шаҳрига етиб келишди. Улар «Само» спорт мажмуасида кенг жамоатчилик вакиллари томонидан кутиб олинди.

Энг ёши 58, энг улуғи эса 79 ёшга кирган велосаёҳатчилар яқин кунларда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига қараб йўлга чиқишмоқчи.

«1942 йилда Қўштепа туманида туғилганман. Велосипед учиш соғлик учун фойдали. Бу спорт турини ёшларга доим тавсия қилиб келганман. Аввал Андижон, Қўқон, Наманган, Қува шаҳарларига велосайр уюштирган эдик. Бу сафар Самарқандни зиёрат қилиб қайтдик.

Йўлга чиққанимизга 7 кун бўлган эди. Йўлларда қийинчилик бўлмади. Барча шароитларни қилиб беришди. Яқин кунларда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўлга чиқмоқчимиз», - дейди қўштепалик 79 ёшли Мамадали Каримов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Сарвар Зиёев тайёрлади.

Мавзуга оид