Dream City Development компанияси кўчмас мулк соҳасидаги ишончли шерикдир
Dream City Development юқори даражадаги тижорат кўчмас мулк кенг танловини таклиф этади.
Кўчмас мулкка сармоя киритиш – маблағни тежаш ва кўпайтиришнинг энг ишончли турларидан биридир. Бозордаги аҳвол ва бошқа ижтимоий-сиёсий омиллардан қатъий назар, ҳатто глобал пандемия шароитида ҳам кўчмас мулк ишончли сармоядир.
Dream City Development 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, жуда қисқа вақт ичида 250 минг квадрат метрдан ортиқ кўчмас мулкни сотди ва энг муҳими, 7000 дан ортиқ мижозлар учун ишончли шерик бўла олди. Dream City Development'нинг вазифаси – юқори сифатли стандартларга жавоб берадиган кўчмас мулк объектларини яратиш ҳисобланади.
Компания ўзининг улкан режаларини амалга ошириш ва ҳамкорлик учун дунёнинг энг яхши мутахассисларини жалб қилади. Компанияда маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда қурилиш, архитектура ва дизайн соҳасида Туркия, Россия, Бирлашган Араб Амирликлари, АҚШ ва Буюк Британия мамлакатларидан вакиллар фаолият олиб боради. Икки томонлама ҳамкорлик доирасида лойиҳалар консалтингини дунёга машҳур Knight Frank ва Cushman & Wakefield компаниялари олиб боради.
Компания лойиҳалари рўйхатига Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган Gardens Residence ва Boulevard шинам турар жой мажмуалари киради. Бу ерда савдо объектлари: шопинг авеню ва замонавий Boulevard бизнес маркази қурилиши жадал давом этмоқда. Айни пайтда, компания пойтахт марказида шаҳарнинг диққатга сазовор жойига айланадиган сув бўйидаги улкан лойиҳа Seoul Mun'ни қурмоқда.
Бугунги кунда Dream City Development компанияси юқори сифатли тижорат кўчмас мулкининг катта танловини таклиф этади. 15 дан 1000 квадрат метргача бўлган турли майдонга эга жойлар орасидан эҳтиёжингизга мос масканни танлашингиз мумкин. Бизнеснинг ҳар қандай тури учун 200 дан ортиқ замонавий ва пухта лойиҳаланган жойлар харидор учун фойдали сармоя ҳисобланади. Йил давомида лойиҳаларни капиталлаштириш ўсиши 30% га етади.
Кўчмас мулк – бу капиталингиз хавфсизлиги учун «темир-бетон» кафолатдир! Бу ишни мутахассисларга ишонинг. Dream City Development компаниясининг юқори сифатли кўчмас мулк бўйича мутахассислари тўғри танлов қилишингизга ёрдам беради.
Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22
Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.
Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ
Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий шоҳ кўчаси томон йўл
Сайт: www.dreamcity.uz
Telegram: t.me/dreamcityuz
Facebook: fb.com/dreamcity.uz
Instagram: @dreamcity.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 17.06.2021
Таshkent City'даги Boulevard турар жой мажмуасининг эксклюзив хонадонлари сотуви бошланди
09:00 / 12.06.2021
Boulevard: пойтахт марказидаги сўнгги хонадонлар
09:00 / 08.06.2021
Boulevard – бу Таshkent City’нинг меъморий обидаси
09:00 / 05.06.2021