18:04 / 13.04.2021
2895

АҚШда тромбоз пайдо бўлиши ҳолатлари сабабли Johnson & Johnson вакцинасидан фойдаланишни тўхтатиб туриш тавсия қилинди

Қайд этилишича, тромбознинг бу турини даволаш оддий ҳолатлардагидан фарқ қилади.

Фото: Getty Images

АҚШ озиқ-овқат ва дори воситалари назорати бошқармаси (FDA) тромбоз пайдо бўлиши ҳолатлари сабабли Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлашни тўхтатиб туришни тавсия қилди.

«AҚШда J&J вакцинаси билан 6,8 миллион дозадан ортиқ эмлаш амалга оширилди. Касалликларнинг олдини олиш маркази (CDC) ва FDA эмлашдан сўнг оғир турдаги тромблар пайдо бўлиши билан боғлиқ олтита ҳолатни ўрганмоқда», — дейилади бошқарма твиттерида.

 Қайд этилишича, тромбознинг бу турини даволаш оддий ҳолатлардагидан фарқ қилади.

Касалликларнинг олдини олиш маркази ушбу ҳолатларни ўрганиш ва эҳтимолий хатарини баҳолаш учун маслаҳат қўмитаси йиғилишини ўтказади.

Аввалроқ AstraZeneca вакцинаси билан эмланганларда тромбоз пайдо бўлиши ҳолатлари кузатилганди. Қатор мамлакатлар бу вакцинадан фойдаланишдан воз кечган.

Top