Британия дори воситалари ва тиббий препаратлар бўйича регулятори Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши бир дозалик вакцинасини маъқуллади. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Тадқиқотларда тасдиқланишича, мазкур вакцинанинг коронавирус юқтиришнинг олдини олишдаги самарадорлиги 67 фоизни ташкил этади.
Буюк Британия 20 млн доза Johnson & Johnson вакцинасига буюртма берган. Вакцинани етказиб бериш ёз ўрталаридан бошланиши кутилмоқда.
Мамлакатда ҳозирга қадар Pfizer, AstraZeneca ва Moderna вакциналари маъқулланган.











