07:51 / 13.04.2021
5531

Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармони билан Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан:

  • Турғунбой Буваев (бунгача президент администрациясида бош инспектор лавозимида фаолият юритган);
  • Жанагул Балкибаев (бунгача Олий суд судьяси лавозимида фаолият юритган);
  • Нодира Бобохонова (бунгача Олий суд судьяси лавозимида фаолият юритган);
  • Маликахон Қаландарова (бунгача Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кафедра мудири лавозимида фаолият юритган);
  • Отабек Мирзамаҳмудов (бунгача Андижон вилояти маъмурий судининг раиси лавозимида фаолият юритган);
  • Баҳром Собиров (бунгача президент администрациясида етакчи инспектор лавозимида фаолият юритган);
  • Ваҳобжон Файзуллаев (бунгача Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган);
  • Элза Шамсуддинова (бунгача Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган) Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи аъзолари этиб тасдиқланди.
Top