Жаҳон | 19:49 / 16.04.2021
13458
1 дақиқада ўқилади

Путин 2020 йилда қанча даромад топгани маълум қилинди

Россия президентининг номида иккита ГАЗ 21М («Волга»), «Нива» ва «Скиф» автомобил тиркамаси қайд этилган.

Россия президенти Владимир Путин ўтган йил қарийб 10 миллион рубл ишлаб топган. Бу ҳақда унинг даромадлар декларациясида маълум қилинди.

Унга кўра, Путин 2020 йилда 9 млн 992 минг 692 рубл (бугунги курс бўйича 132 минг 29 доллар) даромад топган.

Россия президенти майдони 77 квадрат метрни ташкил этувчи хонадон ва гараж (18 квадрат метр) эгаси ҳисобланади.

У шунингдек, майдони 153,7 квадрат метрга тенг хонадон ва 18 квадрат метрли гараж ўрнига эга.

Путиннинг номида иккита ГАЗ 21М («Волга»), «Нива» ва «Скиф» автомобил тиркамаси қайд этилган.

2019 йилда Россия президентининг даромади 9,7 миллион рублга тенг бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид