Жиззахнинг бир туманидан ўғирланган автомашина иккинчи туманидан шикастланган ҳолда топилди
Жиззах вилояти Зарбдор туманидан ўғирланган автомашина шикастланган ҳолда Зомин туманидан топилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 14 апрел куни соат 20:40да Зарбдор туман ИИБга фуқаро 37 ёшли И.Маъруф ўзига тегишли «DOGAN S» русумли автомашинаси ўғирлангани юзасидан хабар берган. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, автомашина Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси ҳудудида шикастланган ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 28 ёшли А.Илҳом маст ҳолатда содир этганлиги, у Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи танишининг олдига бориб келиш мақсадида автомашинани олиб қочганлиги аниқланган.
Қайд этилишича, ҳозирда А.Илҳом процессуал тартибда ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:27 / 25.09.2024
Тошкентдан олиб қочилган машина Қамчиқ довонида ушланди
09:56 / 24.09.2024
Жиззахда ҳайдовчи Дамасга катта ёшдаги 14 кишини миндириб ҳаракатланди
14:28 / 08.09.2024
Бировнинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштириб юборган шахс ушланди
01:05 / 16.08.2024